Линклар

Обама Америкада эбола тарқалишини тўхтатиш учун кескин чора кўрмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама эбола вирусининг америкаликлар орасида тарқалишини тўхтатиш учун янада кескинроқ чоралар қўллашга ваъда берди.

Вазирлик раҳбарлари билан ўтказган икки соатлик учрашувида Оқ уй раҳбари АҚШ да эбола эпидемияси бошланиш эҳтимоли жуда-жуда заиф эканини таъкидлади.

Айни пайтда президент Обаманинг Британия¸ Германия¸ Италия ва Франция раҳбарлари билан ўтказган видеомулоқотида муҳокама қилинган муаммолардан бири ҳам айнан эбола таҳдиди бўлди. Ғарб раҳбарлари Ғарбий Африкада бошланиб¸ қолган дунëга ҳам ëйила бошлаган эбола таҳдидини тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар.

Далласда эбола вируси юқтиргани аниқланган иккинчи ҳамшира ҳам вафот этди. Ҳозирда расмийлар ушбу ҳамшира билан Кливлэнддан Далласга бирга учиб келган 132 йўловчиларга мурожаат қилиб¸ уларни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтишга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG