Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:09

Ҳайдовчи: "Тинчлик бору, бензин йўқ"


Тошкентда ёнилғи тақчиллиги туфайли АЁҚШларга чекланган миқдорда бензин берилмоқда, айрим шохобчалар эса бензин йўқлигидан ёпиб қўйилган. Бунинг натижасида ёқилғи қуйиш шохобчаларида узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлмоқда.

Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлгани тўғрисида Озодлик радиосига жой-жойлардан муштарийлар хабар бермоқда.

Уларни ушбу ЖОНЛИ БЛОГ орқали сизга ҳавола қилиб борамиз. АЁҚШлардаги бензин тақчиллигига оид хабарларни сиз ҳам юборишингиз мумкин.

30 октябрь:

"Тошкентда яна бензинга навбат пайдо бўлди"

Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бензин учун навбатда турган суратини қўйди:

29 октябрь:

"Термизда метан газ шохобчаси ишламаяпти"

Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳридан келган ушбу хабарни келтирамиз:

"Термиз шaҳридaги метaн шохобчаси ишлaмaяпти. Ҳозирдa тумaндaги гaз қуйиш зaпрaвкaсигa шaҳaрликлaр ҳaм 12 кмдaн келиб гaз зaпрaвкa қилишмоқдa. Бензин эсa тумaндa ҳaм, шaхaрдa ҳaм умумaн йўк". (Тингловчи хати таҳрирсиз келдирилди)

21 октябрь:

Ўзбекистон АЁҚШларида бензин пайдо бўлганидан автомобиль эгалари хурсанд:

17 октябрь:

Озодлик олган маълумотга кўра, 17 октябрь куни Ўзбекистонда бензиннинг давлат нархи қуйидача:

АИ-80 нархи 2005 сўм

АИ-91 нархи 2210 сўм

Олиб - сотарлар қўлидаги бензиннинг вилоятлардаги нархи 3 минг сўмдан 5 минг сўмгача бўлмоқда.

Тошкент: АËҚШда бензин учун навбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00

Telegram:

Instagram: Хайрли тонг, Тошкент!

Twitter: Бензин ҳақида ўзбекистонликлар твитлари

16 октябрь:

Instagram:

Twitter:

Қуйидаги видеода Тошкент Катта ҳалқа йўлидаги Мустанг АЁҚШи ёнидаги бензин учун навбат тасвирланган:

Катта халқа йўлидаги Мустанг АËҚШда бензин учун навбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Бу видеотасвир Telegramдан олинди:

Тошкентда бензин учун навбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

Тошкентдаги бензин учун навбат

Facebook: "Бензоколонкадаги навбатимни сотаман"

Тошкентлик ҳайдовчи 15 минг сўмга бензин учун навбатини сотади ёки сизни ўрнингизга навбатда туриб беради:

15 октябрь:

Тошкентда "номаълум сабабларга кўра" бензин тақчиллашди.

Муштарийлар жўнатган маълумотларга ишониладиган бўлса, Тошкентдаги ёқилғи шохобчаларининг кўпчилигида бензин мутлақо йўқ. Бензин бор шохобчаларда эса юзлаб машиналар навбат кутмоқда. Аммо бу шохобчаларда ҳам бензин оз бўлгани учун, соатлаб навбат кутган айрим ҳайдовчилар қуруқ қайтишга мажбур бўлаяпти.

XS
SM
MD
LG