Линклар

logo-print

Бугун Белградга борган Россия президенти Владимир Путин Европа раҳбарларини қиш мавсумида газ транзитида юзага чиқиши мумкин жиддий таҳдиддан огоҳлантирди.

Путинга кўра¸ агар Украина Европа Иттифоқига ўз ҳудуди орқали ўтказилаëтган Россия газидан уриб қолишни давом эттирса¸ Россия Европа истеъмолчиларига мўлжалланган газ ҳажмини ўғирланган миқдордаги газ миқдорига камайтиришга ўтади.

Путиннинг бу баëноти унинг бугун ва эртага Миланда Украина президенти петро Порошенко ва қатор Европа раҳбарлари билан учрашувлари арафасида янгради.

Россия Янукович ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Украинага сотилаëтган газ нархини кескин оширди ва икки қўшни давлат ўртасидаги газ нархи бўйича зиддият ҳалигача ҳал этилмай қолаëтир.

Россия ЕИнинг асосий таъминотчиси ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG