Линклар

Кобанининг баъзи ҳудудларидан "Исломий давлат" жангарилари сиқиб чиқарилди


Пентагон ҳаво ҳужумларига қарамай Кобани жангарилар “қўлига тушиб қолиши” эҳтимоли сақланиб қолаётганини эътироф этмоқда.

Пентагон ҳаво ҳужумларига қарамай Кобани жангарилар “қўлига тушиб қолиши” эҳтимоли сақланиб қолаётганини эътироф этмоқда.

Суриянинг Кобани шаҳри расмийлари ва курд отрядлари қўмондонларига кўра, “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари шаҳарнинг баъзи ҳудудларидан сиқиб чиқарилган.

Кеча Кобани расмийларидан бири АҚШ етакчилигидаги ҳаво ҳужумлари туфайли “ИД” гуруҳи назоратида шаҳарнинг 20 фоизидан камроғи қолди, дея билдирди. Бундан аввал “ИД” жангарилари Туркия чегарасига туташ Кобанининг 40 фоизига яқин ҳудудини эгаллаб олгани айтилган эди.

“ИД” гуруҳига қарши АҚШ етакчилигидаги коалиция сўнгги кунларда Кобанидаги курд жангари отрядларига кўмак бериш учун ҳаво ҳужумлари кўламини оширди. АҚШ ҳарбийлари ўз жанговар учқичлари 15-16 октябрь кунлари 14 ҳужум амалга оширганини эълон қилди. Пентагон 15 октябрь куни тарқатган баёнотда ҳаво ҳужумлари натижасида юзлаб жангари ўлдирлгани лекин Кобани шаҳри жангарилар “қўлига тушиб қолиши” эҳтимоли сақланиб қолаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG