Линклар

Афғонистон шимолида Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиси ўлдирилди


Ўзбекистон Исломий ҳаракати Афғонистон шимолида Жундуллоҳ номи билан фаолият юритади.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати Афғонистон шимолида Жундуллоҳ номи билан фаолият юритади.

Шимолий Афғонистонда амалга оширилган ҳаво ҳужумларида ўзбек жангариларига доир Жундуллоҳ гуруҳи етакчиси ўлдирилди. Афғонистон разведкасига кўра, Ўзбекистон Исломий ҳаракати бу минтақада Жундуллоҳ номи билан фаолият юритади.

Афғонистон Хавфсизлик идораси матбуот вакили Ҳасиб Сиддиқийнинг бугун Озодликка айтишича, ҳужумда Жундуллоҳ гуруҳи етакчиси Қори Зубайир лақаби билан танилган Мулла Шамсуддин ҳалок бўлган. Ҳужумда шунингдек гуруҳнинг яна бир қўмондони Қори Асад ҳам ўлдирилган. Афғонистон расмийсига кўра, ҳаво ҳужуми пайшанба куни амалга оширилган.

Сиддиқийга кўра, Зубайр Афғонистон шимолида ҳукумат мулозимларига суиқасд фитналарини режалаштиришда иштирок этган.

XS
SM
MD
LG