Линклар

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахта далаларида болаларни тополмаяпти


Самарқанд вилоятида 6-9 синф ўқувчилари пахтага чиқарилгани ҳақида Озодлик 16 октябрь куни хабар қилди.

Самарқанд вилоятида 6-9 синф ўқувчилари пахтага чиқарилгани ҳақида Озодлик 16 октябрь куни хабар қилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда жорий пахта мавсумида вояга етмаган болалар пахта теримига жалб этилмаганини тасдиқлади, дея хабар қилди республика болалар меҳнати бўйича координацион кенгаши.

Кенгаш котибиятининг маълум қилишича, “ҳудудий мониторинг гуруҳлари маълумотига кўра, академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўқувчиларининг ўртача давомати 89 фоизни ташкил қилган”.

Шу билан бирга хабарда Ўзбекистон қонунчилигига кўра, коллеж ва лицейларнинг 16 ёшга кирган ўқувчилари ихтиёрий тарзда, ўқишдан бўш вақтида пахта теримига жалб қилиниши мумкинлиги таъкидланган.

Халқаро меҳнат ташкилоти икки йилдан бери Ўзбекистонда пахта йиғими жараёнини мониторинг қилиб, болалар меҳнати муаммоси борлигини аниқлай олмаётганига қарамасдан, Озодликка келаётган хабарларга кўра, мазкур муаммо ҳамон мавжуд эканини кўриш мумкин.

Хусусан, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида коллеж ва лицей ўқувчилари оммавий тарзда пахта даласига ҳайдалаётгани ҳақидаги хабарларни Озодлик кундалик равишда бериб бормоқда.

Бундан ташқари Самарқанд вилоятида ҳатто ўрта мактабларнинг 6-9 синф ўқувчилари пахтага чиқарилгани ҳақида Озодлик 16 октябрь куни хабар қилди.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланилгани боис дунёнинг 150дан ошиқ йирик кийим кечак ва чакана савдо ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG