Линклар

logo-print

Дунёнинг қувончлари ва ташвишларининг фотосуратлардаги аксини яна эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Юқоридаги суратда: Ливандаги суриялик қочқинларнинг норасмий лагерида “Жаҳон уруши” фильмининг плакати чодирнинг бир бўлаги сифатида қўлланилмоқда.

Туркиянинг Суруч шаҳрида Суриянинг Кобани шаҳридан қочган қочқинлар лагери узра камалак жилоланмоқда.

Фаластиннинг Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри яқинидаги Бейт Лақия қишлоғида Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган боланинг дафн маросими ўтказилмоқда.

Хинд қизлари рикшада мактабга кетмоқда.

Афғонистонлик кўча савдогари йўл бўйида тухум сотмоқда.

Албан футбол ишқибозлари миллий терма жамоа капитани Лорик Канани (ўртада) кутиб олмоқда. Евро - 2016 саралаш матчлари доирасида Сербия ва Албания ўртасида ўтказилган ўйин каттта муштлашувга айланиб кетгач, тўхтатиб қўйилган эди.

Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида ўтказилган оммавий тўй.

Киевда Украина парламенти олдида намойиш ўтказаётган ўнгчилар полиция билан тўқнашди.

Кобулдаги қочқинлар лагерида ухлаётган бола.

Покистонлик болалар моллар подаси орасида ўйнамоқда.

Белградда Россия Императори Николай Иккинчига ёдгорлик ўрнатишга тайёргарлик қўрилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Мисрда ўз хавфсизлигини таъминловчи гуруҳ билан суратга тушди.

Киевдаги Мустақиллик майдонида россияпараст исёнчилар билан курашаётган украин ҳарбийларини қўллаш мақсадида митинг ўтказилди.

XS
SM
MD
LG