Линклар

logo-print

Жума куни Милан шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин билан Украина Президенти Петро Порошенко газ масалалари бўйича учрашди.

Учрашув якунида ўтказилган матбуот анжуманида президент Путин Россия Украинага газ нархини туширишгани ва жорий йил иккинчи кварталидан берилаётган қиммат нархни қайта ҳисоблашга розилигини маълум қилди.

Россия апрель ойида Украина учун ҳар минг куб метр газ нархини 268 доллардан 385 долларга кўтарган эди. Миландаги учрашувда Россия томони бу нархни 100 долларга пасайтиришга розилик билдирган.

Эндиликда Украинанинг Россиядан газ қарзи 5,3 миллиард доллардан 4,5 миллиард долларга камаяди.

XS
SM
MD
LG