Линклар

logo-print

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ишдан олинди


 Минҳожиддин Мирзо (ўртада)

Минҳожиддин Мирзо (ўртада)

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Мирзо (Ҳожиматов) ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар, жумладан, Podrobno.uz сайти хабар тарқатди.

Вазирликнинг расмий сайтида маданият ва спорт ишлари вазири лавозими вакант экани қайд қилинган.

Ҳозирча Минҳожиддин Мирзонинг вазир лавозимидан олиниш сабаблари маълум эмас. Бу борада бирор расмий маълумот берилганича йўқ. Янги вазир ким бўлиши ҳам номаълум қолмоқда.

Озодлик манбасига кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида "тозалаш" ўтказилиб, бир қанча мулозимлар ишдан олинган.

Вазирлик сайтидаги маълумотга кўра, ҳозирда Қорақалпоғистон маданият ва спорт ишлари вазири, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси раҳбари ҳамда тизимнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бошқармалари бошлиқлари ўрни вакант бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG