Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси авиачипталарни онлайн сотишни йўлга қўяпти.

Бу ҳақда хабар қилган Daryo.uz маълумотига кўра, миллий авиакомпания онлайн режимда чипталар сотишни фақат Visa пластик карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширади. Ҳозирча аниқ сана маълум эмас.

Ўзбекистон Миллий банки матбуот хизмати маълумотига кўра, Банк миллий авиакомпания билан ҳамкорликда халқаро Visа карталари орқали электрон тижорат бўйича лойиҳани ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бугунги кунда дунёнинг деярли барча ривожланган давлатларида нафақат авиачипталар, балки темир йўл ва жамоат транспортларининг барчаси учун чиптани онлайн сотиб олиш мумкин.

XS
SM
MD
LG