Линклар

logo-print

Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастурининг 211 лойиҳаси амалга оширилди


Октябрь охирида Урганчда БМТ қўлловида Орол денгизига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

Октябрь охирида Урганчда БМТ қўлловида Орол денгизига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

Сўнгги 20 йил мобайнида Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда умумий қиймати 184 миллион АҚШ долларидан зиёд 211 та лойиҳа амалга оширилди.

Бу ҳақда жума куни Тошкентда президент Ислом Каримов билан БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастурининг раҳбари Ҳелен Кларк ўртасидаги учрашув чоғида айтилди.

ЎзА миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, Кларк жорий ой охирида Урганчда ўтадиган Орол денгизини қутқаришга бағишланган халқаро анжуманга эътиборни қаратган.

Октябрь ойининг охирида Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган "Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусидаги халқаро конференция БМТ қўлловида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG