Линклар

Шанбага ўтар кечаси Ҳонг Конгда намойишчилар билан полиция ўртасида яна тўқнашув юзага келди.

Полиция намойишчиларга қарши дубинка ва қалампирли газ қўллаган. Тўқнашув пайти 15 нафар полиция ходими жароҳатланган ва 26 намойишчи ҳибсга олинган.

Би-би-си хабарига кўра, Монгкок туманида намойишчилар яна кўчаларни ёпиб қўйишган. Бу ерда полиция томонидан намойишчиларнинг чодир ва баррикадалари бузиб ташланган эди.

Ҳонг Конгдаги талабалар 26 сентябрдан бери демократик ўзгаришлар талаби билан норозилик намойишларини ўтказмоқда. Норозилар Ҳонг Конг ҳукуматидан сайлов тизими ислоҳотларини муҳокама қилиш учун улар билан учрашишни талаб қилмоқда.

Демократия тарафдорлари бўлган норозилар расмий Пекиннинг 2017 йилда Ҳонг Конг шаҳар ҳокими сайловидан олдин ислоҳотларни чеклаш қарорига қарши чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG