Линклар

2015 йилда ҳам қарийб бир миллион иш ўрни яратилади


Мамлакат ташқарисида 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбек мардикори борлиги айтилади

Мамлакат ташқарисида 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбек мардикори борлиги айтилади

Ўзбекистонда ишга яроқли аҳолининг 0,8 фоизигина ишсиз эканини даъво қиладиган расмий Тошкент, келгуси йилда ҳам бир миллионга яқин янги иш ўрни ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда 2015 йилда 987 минг 500та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилаётгани айтилган.

Жорий йилда ҳам Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра, 983,6 минг янги иш ўрни яратиш белгиланган.

Расмий Тошкент сўнгги олти йил давомида ҳар йили қарийб бир миллиондан жами олти миллионга яқин иш ўрни ташкил қилинганини қайд этаётган бир пайтда, мамлакат ташқарисида 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбек мардикори борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG