Линклар

logo-print

Бугун эрталаб Ҳонг Конгда ислоҳат талаб қилаётган намойишчи талабалар билан полиция ўртасида яна тўқнашув юзага келди.

Полиция намойишчиларга нисбатан дубинка ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Бир неча талаба жароҳатлангани хабар қилинди.

Ҳонг Конг маъмурияти раҳбари Лян Чженьин расмий Пекин номидан талабалар билан 21 октябрь куни учрашишга розилик билдирганига қарамасдан норозилар намойишни давом эттирмоқда.

Ҳонг Конгдаги талабалар 26 сентябрдан бери демократик ўзгаришлар талаби билан норозилик намойишларини ўтказмоқда.

Демократия тарафдорлари бўлган норозилар расмий Пекиннинг 2017 йилда Ҳонг Конг шаҳар ҳокими сайловидан олдин ислоҳотларни чеклаш қарорига қарши чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG