Линклар

logo-print

Канаданинг “Аэропортларда ухлаш бўйича йўриқнома” (The Guide to Sleeping in Airports) Интернет нашри ўтказган сўровга кўра, Тошкент халқаро аэропорти жаҳоннинг энг ёмон аэропортлари орасида бешинчи ўринни эгаллади. Нашр Тошкент аэропортида коррупция ҳолатлари борлигини ҳам қайд қилган.

Sleepinginairports.net cайти 2013 йилнинг сентябридан 2014 йилнинг августигача бўлган муддат ичида сўров ўтказиб, дунёнинг энг яхши ва ёмон аэропортлари рўйхатини эълон қилди.

Сўров натижасига кўра, Тошкент аэропортида узундан-узун навбатлар бўлиб, рўйхатга олишдан тортиб, багажни топширишгача бўлган барча жараёнлар йўловчилар норозилигига сабаб бўлган.

Интернет нашрининг ёзишича, Тошкент аэропортида навбатлар ва бунинг натижасида юзага келадиган оломонни тартибга солиш бўйича ҳеч қандай иш амалга оширилмайди.

Нашр йўловчиларга Тошкент аэропортида ухлашни қатъий тавсия этмайди.

GSA Тошкент аэропортида коррупция ҳолатлари ҳам борлигини қайд қилади.

Дунё бўйича энг ёмон аэропортлар рўйхатида “Исломобод аэропорти” (Покистон) биринчи, Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулазиз халқаро аэропорти” (Саудия Арабистони) иккинчи, Катмандудаги “Трибҳуван аэропорти” (Непал) учинчи, Маниладаги “Нино Акиньо аэропорти” (Филиппин) тўртинчи ўринни эгаллаган.

GSA Тошкент аэропортини Осиёдаги энг ёмон аэропортлар орасида тўртинчи ўринга қўйган.

Тошкент халқаро аэропорти биноси янги ва ташқи кўринишдан замонавий бўлишига қарамасдан, кўпчилик мижозлар у ердаги хизматлар сифати ва ноқулайликларидан шикоят қилиб келади.

Хусусан, мустақил кузатувчилар ҳисоб-китобига кўра, пойтахт аэропортига келган йўловчи паспорт назоратидан ўтиб, юкларини олиб, ташқарига чиққунча камида 1 соату 40 дақиқа кетади.

GSA рўйхатида дунёнинг энг яхши аэропортлар учлигига Сингапур, Сеул ва Ҳелсинки халқаро аэропортлари киритилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG