Линклар

Жорий йилда ҳаж зиёрати учун Маккага борган 16 минг россиялик мусулмондан 5 нафари зиёрат пайти вафот этди.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россиянинг ҳаж миссияси бошлиқ ўринбосари Абдулмажид Муҳаммедовга таяниб хабар қилди.

Сайт маълумотига кўра, Маккада вафот этганларнинг тўрт нафари Доғистондан, бири эса татаристонлик диндордир. Беш кишининг барчаси Маккада дафн этилган.

Бу йил Саудия Арабистонига Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун 2 миллионга яқин мусулмон ташриф буюрган.

Улар орасида беш мингдан зиёд ўзбекистонлик ҳам бор.

XS
SM
MD
LG