Линклар

Тошкент аэропорти дунёдаги энг ёмон аэропортларидан бири, деб топилди


Канаданинг “Аэропортларда ухлаш бўйича йўриқнома” (The Guide to Sleeping in Airports) Интернет нашри ўтказган сўровга кўра, Тошкент халқаро аэропорти жаҳоннинг энг ёмон аэропортлари орасида бешинчи ўринни эгаллади.

Sleepinginairports.net cайти 2013 йилнинг сентябридан 2014 йилнинг августигача бўлган муддат ичида сўров ўтказиб, дунёнинг энг яхши ва ёмон аэропортлари рўйхатини эълон қилди.

Сўров натижасига кўра, Тошкент аэропортида узундан-узун навбатлар бўлиб, рўйхатга олишдан тортиб, багажни топширишгача бўлган барча жараёнлар йўловчилар норозилигига сабаб бўлган.

Интернет нашрининг ёзишича, Тошкент аэропортида навбатлар ва бунинг натижасида юзага келадиган оломонни тартибга солиш бўйича ҳеч қандай иш амалга оширилмайди.

Нашр йўловчиларга Тошкент аэропортида ухлашни қатъий тавсия этмайди.

GSA Тошкент аэропортида коррупция ҳолатлари ҳам борлигини қайд қилади.

Дунё бўйича энг ёмон аэропортлар рўйхатида “Исломобод аэропорти” (Покистон) биринчи, Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулазиз халқаро аэропорти” (Саудия Арабистони) иккинчи, Катмандудаги “Трибҳуван аэропорти” (Непал) учинчи, Маниладаги “Нино Акиньо аэропорти” (Филиппин) тўртинчи ўринни эгаллаган.

GSA Тошкент аэропортини Осиёдаги энг ёмон аэропортлар орасида тўртинчи ўринга қўйган.

GSA рўйхатида дунёнинг энг яхши аэропортлар учлигига Сингапур, Сеул ва Ҳелсинки халқаро аэропортлари киритилган.

XS
SM
MD
LG