Линклар

logo-print

Кеча Донецк вилоятидаги отишмада тинч аҳоли вакилларидан тўрт нафари ҳалок бўлди, тўққизи жароҳатланди.

Донецк шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига кўра, шаҳардаги кимёвий завод вайрон қилинган, тўртта тумандаги уйлар шикастланган.

Кеча Донецк аэропорти ҳудудида ҳам отишмалар давом этди. Айирмачилар аэропортни ишғол қилишга ҳаракат қилган, бироқ уларнинг ҳужуми бартараф этилган.

Шанба куни кечқурин Луганск вилоятида ҳам Украина ҳарбийлари билан россияпараст айирмачилар ўртасидаги тўқнашувда икки ҳарбий аскар жароҳатланди.

Украина Мудофаа вазирлиги расмийси Владислав Селезнёвга кўра, Луганскнинг тўртта туманида айирмачилар ҳарбийлар жойлашган ҳудудларни ўққа тутган.

Айни пайтда айирмачилар вакили улар ҳарбийлар ҳужумига қарши жавоб сифатида ўт очганларини таъкидламоқда.

БМТ ҳисоботига кўра, Украина шарқидаги можаролар боис ҳалок бўлганлар сони 3707 кишига етди, жароҳатланганлар сони эса 9000дан ошди, 450 мингдан зиёд одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG