Линклар

logo-print

Lufthansa авиакомпанияси Эбола касаллиги билан оғриган беморларни ташишга мўлжалланган махсус самолётни тайёрлаш жараёнига киришди. Бу ҳақда хабар қилган немис газеталарига кўра, самолётлар ноябрь ойи ўртасида тайёр бўлиши кутилмоқда.

Кейинги ойда германиялик кўнгилли шифокорлар Эбола тарқалишига қарши курашиш учун Ғарбий Африкага жўнаб кетади.

Германия ҳукумат ўз фуқароларига Эбола юққан тақдирда уларни олиб келиш учун махсус самолётлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Куни кеча АҚШда йўловчи самолётда келган икки ҳамшира Эбола вирусидан вафот этди. Ҳозирда расмийлар ушбу ҳамширалар билан Кливлэнддан Далласга бирга учиб келган 132 йўловчиларга мурожаат қилиб¸ уларни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтишга чақирди.

XS
SM
MD
LG