Линклар

Ослода ҳуқуқ фаолларининг галдаги “Эркинлик форуми” иш бошлайди


Ослодаги анжуман логоси.

Ослодаги анжуман логоси.

Душанба куни Норвегия пойтахтида олтинчи “Эркинлик форуми” очилади.

Бу тадбирни Human Rights Foundation ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўтказаяпти. Ослодаги анжуманга Осиё, Африка, Лотин Америкаси ҳамда собиқ Совет Иттифоқи давлатларидан ҳуқуқ фаоллари келиши кутилмоқда.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, форум иши 22 октябргача давом этади.

Human Rights Foundation ташкилотига венесуэлалик Тор Леонардо Хальворссен Мендоса томонидан 2006 йили асос солинган. Ўшанда 25 ёшда бўлган Хальворссен “чиройли декларациялардан бошқасига ярамай қолган БМТ тимсолидаги ҳуқуқ ҳимоячилари истеблишменти”га ортиқ ишонмай қўйганини билдирганди.

Ослодаги форум ташкилотчилари ўзларининг ҳар йили ўтказаётган тадбирлари сайёрадаги осойишталикка расмий тузилмалардан кўра реалроқ ҳисса қўшаяпти, деган фикрдалар.

XS
SM
MD
LG