Линклар

logo-print

Либерия президенти жаҳон лидерларини Эболага қарши курашда фаолроқ бўлишга ундади


Либерия президенти Элен Жонсон-Серлиф.

Либерия президенти Элен Жонсон-Серлиф.

Либерия президенти, Нобель тинчлик мукофоти лауреати Элен Жонсон-Серлиф жаҳон лидерларини Эбола безгагига қарши курашга фаолроқ киришишга чақирди. Бу ҳақда у Би-би-сига топширилган очиқ хатида билдирган.

Либерия президенти ўз хатида бу касаллик чегара билмаслиги ҳамда Ғарбий Африкада кўп йўқотишларга сабаб бўлган Эбола бутун дунё бўйлаб бўй кўрсатишга улгурганини таъкидлайди.

“Вирусга қарши кураш кўмакка қодир ҳар бир давлатдан - бунинг тез ёрдам жамғармалари, тиббий таъминот ёки клиник тадқиқотларга дахли бор-йўқлигидан қатъий назар – ўз зиммасига ёрдам мажбуриятини олишни талаб қилмоқда”, дейилади Либерия президенти хатида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарқатган сўнгги маълумотларга кўра, Эбола вирусидан ҳалок бўлганлар сони 4500 дан ошиб кетган. Қурбонларнинг аксариятини либериялик, гвинеялик ва сьерралеонеликлар ташкил қилмоқда. Эболага чалинишга оид айрим ҳолатлар Европа ҳамда АҚШда ҳам кузатилган.

XS
SM
MD
LG