Линклар

Халқаро коалиция самолётлари “Исломий давлат” гуруҳи позицияларини нишонга олишда давом этмоқда


Коалиция самолётларидан бирининг Кобани узра парвози, 2014 йил 16 октябри.

Коалиция самолётларидан бирининг Кобани узра парвози, 2014 йил 16 октябри.

АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий учқичлари 18-19 октябрь кунлари Суриянинг Кобани шаҳри яқинида “Исломий давлат” гуруҳи позицияларини 11 марта нишонга олди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумот тарқатди.

Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, Туркия чегараси яқинида жойлашган Кобанида сўнгги икки кун ичида “Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари ва маҳаллий курдлар орасида шиддатли жанглар бўлиб ўтган. Бу жанглар чоғида “Исломий давлат” гуруҳининг 70 чоғли жанггариси ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда халқаро коалиция кучлари шанба ва якшанба кунлари “Исломий давлат” гуруҳининг Ироқдаги позициясини ҳам 10 марта нишонга олган.

Кеча Бағдоддаги шиалар масжидида “Исломий давлат” мансуби бўлган худкуш ўзини портлатиб юборгани оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлган, 30 киши жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG