Линклар

logo-print

ЕИ Россияга нисбатан санкциялар масаласини қайта кўриб чиқади


Европа Иттифоқи ташқи сиёсат мутасаддиси Иттифоқнинг Ташқи ишлар кенгаши шарқий Украинадаги сулҳга доир вазиятни муҳокама қилгани йиғилишини маълум қилди. Кэтрин Эштоннинг айтишича, 20 октябрь кунги йиғинда ЕИнинг Россига нисбатан санкциялари масаласи ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ташқи ишлар кенгаши “вазиятни таҳлил қилиб, кейинги қадамлар қандай бўлиши ҳақида қарор қилади”, деди душанба куни Люксембургга борган Эштон.

ЕИ 5 сентябрь куни Минскда имзоланган сулҳ келишуви шартларининг бажарилиши ва Украинада бақророликнинг ўрнатилишида Москванинг амалий ёрдами Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни қисман ёки тўлалигича юмшатилишида асосий фактор бўлади, дея билдирган эди.

XS
SM
MD
LG