Линклар

Имомали Раҳмон Тожикистон қамоқларидаги 10 минг маҳбусни авф қилмоқчи


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат парламентига 10 минг маҳбусни амнистия қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Президент маъмуриятининг 20 октябрь куни маълум қилишича, амнистияга аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар, уруш ветеранлари ва хориж фуқаролари тушади.

Шунингдек қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлар ҳам озодликка чиқарилиши айтилмоқда.

Лекин оғир жиноятлар, жумладан, қотиллик, давлатга хиёнат ва террорчилик айби билан қамалганлар амнистияга тушмайди.

Бундан аввал Тожикистонда амнистия 2011 йилда эълон қилинган ва 4300га яқин маҳбус озодликка чиқарилиб, 5000 маҳбуснинг қамоқ муддати қисқартирилган эди.

XS
SM
MD
LG