Линклар

Human Rights Watch ташкилоти Украина ҳукумат кучлари шу йил бошида аҳоли зич жойлашган Донецк областида кассетали бомбалар қўллагани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

20 октябрь куни эълон қилинган ҳисоботда ҳукумат қўшинлари ва россияпараст кучлар ўртасида бўлаётган жангларда кассетали бомбалар қўлланганига оид ўнлаб факт қайд этилгани таъкидланган.

Аммо, жойларда бу бомбалар ишлатилишига ким масъул эканини аниқ айтиш мушкул бўлаётгани ҳам эътироф этилган.

Халқаро қонунчиликда аҳоли пунктларида кассетали бомбаларни қўллаш тақиқланган ва бу тақиққа амал қилмаслик уруш жиноятлари сирасига киритилади.

XS
SM
MD
LG