Линклар

logo-print

Қиз ўртоғини ўлдиришда айбланган жанубий африкалик ногирон спортчи - икки оёғидан айрилган Оскар Писториус 5 йилга қамалди.

21 октябрь куни Претория шаҳрида ўтган маҳкамада қуролни ноқонуний сақлагани учун Писториусга 3 йиллик шартли жазо ҳам берилди.

Прокурор таниқли енгил атлетикачига 10 йиллик қамоқ жазоси, ҳимоя эса маҳкумни уй қамоғи ҳукми билан озод қилишни сўраган эди.

27 яшар Писториус 2013 йил Халқаро Севишганлар куни - 14 февралда қиз ўртоғи - 29 яшар модел Рива Стинкампни ўз уйида отиб ўлдиргач, ҳибсга олинган. Спортчи Стинкампни ўғри, деб ўйлаб отиб қўйганини айтган эди.

Писториус Паралимпия ўйинларида кўп марта чемпионликни қўлга киритган енги атлетикачидир. Болдир суякларисиз туғилгани учун 11 ойлигида унинг икки оёғи ампутация қилинган. У сунъий оёқларда югуриш бўйича дунёнинг етакчи спортчисидир ва ҳатто, соғлом спортчилар сафида Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этган.

XS
SM
MD
LG