Линклар

logo-print

Швеция Болтиқ денгизининг Стокҳолмга яқин қисмида сув остида ҳаракатланган номаълум объектни қидириш зонасини торайтирди.

Швед матбуотида берилган хабарга кўра, бир неча номаълум сув ости объекти денгиз остида бир-биридан бир неча юз метрлик масофада ҳаракатсиз турибди.

Якшанба куни швед ҳарбийлари Стокҳолмдан 50 километр олисдаги денгиз ҳудудида номаълум сувости кемаси кўринганини хабар қилган, норасмий матбуотда бу Россияга қарашли ҳарбий кема бўлиши мумкинлиги ҳақидаги шов-шув кўтарилган эди.

Айни пайтда Швеция ҳарбий кучлари матбуот хизмати энг сўнгги янгиликлар борасида бирор шарҳ бергани йўқ.

Душанбадан буён швед ҳарбий кемалари Стокҳолмдан жануби-шарқий томонга ёйилган денгиз бўйлаб қидирувни давом эттирмоқда. Бу амалиёт сўнгги йиллар ичидаги энг йирик денгиз-қидирув амалиёти саналмоқда.

Швеция ҳарбий кучлари Филип Саймон фуқаролик кемалари ва самолётларга бу ҳудудга кирмаслик бўйича берилган тавсия бекор қилинганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG