Линклар

Россия ҳукумати Қирғизистоннинг молиявий аҳволини яхшилаш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули ажратадиган бўлди.

Россия Федерация кенгаши раҳбари Валентина Матвиенко Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Ўтўрбаев билан музокаралар чоғида буни маълум қиларкан, ёрдам пули қачон ва қай шартлар асосида берилиши ҳақида тўхталмади.

21 октябрь куни Бишкекда президент Алмазбек Атамбаев билан ҳам учрашган Валентина Матвиенко қирғизистонлик минглаб меҳнат муҳожирларини қора рўйхатдан ўчиришни ҳам ваъда қилди.

Расмий маълумотга кўра, Россияда майда маъмурий тартиббузарликларни содир этган қирғизистонликларни қора рўйхатдан ўчириш масаласида Федерал миграция хизмати иш олиб бормоқда ва бу масала тез кунларда ҳал этилади.

XS
SM
MD
LG