Линклар

Шуниси қизиқки, сарлавҳага чиқарилган савол аллақачон миллат “мажлиси” кун тартибидан тушиб кетиши керак эди. Чунки ўзбек тилига давлат тили мақомини берган қонун қабул қилинганига роппа-роса чорак аср тўлди.

Бундан 25 йил муқаддам – 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон ССР Олий Совети “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонунни қабул қилган.

Довон-сана муносабати билан OzodNazar бугун адабиётшунос олим Бахтиёр Исабековни суҳбатга тортди.

Эшиттиришда гап нафақат қонун ижроси тўғрисида, балки бошқа масалалар устида ҳам борди.

Масалан, нима учун тили ўзбекча чиққанлар кейин ўргангани – турк тилида она тилидан кўра равонроқ сўзлашади?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG