Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:34

OzodNavigator: Энг зўр аэропортни қайси мамлакатда кўргансиз?


Сўров иштирокчилари Тошкент аэропортида узундан-узоқ навбатлар тартибга солинмаслигидан норози бўлди.
Сўров иштирокчилари Тошкент аэропортида узундан-узоқ навбатлар тартибга солинмаслигидан норози бўлди.

OzodNavigator дастурининг 22 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиққан сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Энг зўр аэропортни қайси мамлакатда кўргансиз?” деган савол жавобини излаймиз.

Канаданинг “Аэропортларда ухлаш бўйича йўриқнома” (The Guide to Sleeping in Airports) номли Интернет нашри муштарийлари Тошкент халқаро аэропортини жаҳоннинг энг ёмон аэропортларидан бири деб топди.

Sleepinginairports.net cайти бир йил давомида ўтказган сўровга кўра, Тошкент аэропортида узундан-узун навбатлар, рўйхатга олишдан тортиб, багаж топширишгача бўлган барча жараёнлар йўловчилар учун азоб-уқубат бўлган.

Тошкент аэропортида навбатлар ва бунинг натижасида юзага келадиган оломонни тартибга солиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди, дея хулоса қилди сўров иштикрочилари.

Йўловчиларга Тошкент аэропортида ухлашни қатъий тавсия этмаган нашр Ўзбекистоннинг асосий тайёрагоҳида коррупция авж олганини ҳам қайд этган.

Дунё бўйича энг ёмон аэропортлар рўйхатида “Исломобод аэропорти” (Покистон) биринчи, Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулазиз халқаро аэропорти” (Саудия Арабистони) иккинчи, Катмандудаги “Трибҳуван аэропорти” (Непал) учинчи, Маниладаги “Нино Акиньо аэропорти” (Филиппин) тўртинчи ўринни эгаллаган.

Канадалик ташаббускор блогер томонидан ташкил этилган сўров натижалари Интернетдаги ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистонга алоқаси бўлган фойдаланувчилари орасида қизғин баҳсга сабаб бўлди. Кимдир Тошкент аэропортига нисбатан билдирилган танқидларни қўллаб-қувватласа, бошқалар Тошкент аэропортини ёмонлар орасига қўйилишига рози бўлмади.

OzodNavigator дастурида бу сафар хорижда яшаб, ишлайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлардан “Энг зўр аэропортни қайси мамлакатда кўргансиз", деб сўрамоқчимиз.

OzodNavigator дастурининг 22 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида ҳам, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Хорижга борганингизда аэропорт ва вокзалларда сиз учун янгилик бўлган нарса нима?

Аэропортда паспорт назоратидан ўтиш учун қанча вақт кетади? Ҳужжат текширувчи ёки аэропортнинг бошқа ходими сиздан пора тама қилганини сезганмисиз?

Юкларни олиш учун қанча кутиб қолгансиз? Юкларингиз йўқолиб қолиши ёки бошқа муаммолар чиқиши мумкинми?

Транзит аэропортларда соатлаб кутадиган йўловчилар учун қандай шароитлар бор?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG