Линклар

Хорижда ишлаб келаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ОИТСга чалинганлар сони ошмоқда. Бу ҳақда Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбари Отабек Нурматовга таянган ҳолда “Ҳуррият” газетаси хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2012 йилда хорижда ишлаб келган фуқаролар орасида ОИТСга чалинган 272 нафар бемор аниқланган. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 418 нафарни ташкил қилган.

2013 йилда республика бўйича рўйхатга олинган беморларнинг 58,4 фоизи жинсий алоқа орқали, 27,8 фоизи парентерал (тери ва шиллиқ қаватлар) йўл билан, 13,8 фоизи вертикал йўл билан ОИТСга чалинган.

XS
SM
MD
LG