Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23-24 октябрь кунлари Туркманистон раҳбари Қурбанқули Бердимуҳаммедов таклифи билан Ашхободга расмий сафар қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокаралардан сўнг давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилади ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид ҳужжатларни имзолайди.

Ислом Каримов Туркманистонга сўнгги марта 2012 йилда борган эди. Ўшанда Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий ҳамкорлиги юзасидан 2013-2017 йилга мўлжалланган шартнома имзоланган.

XS
SM
MD
LG