Линклар

"Исломий давлат" гуруҳи Кобани шаҳри учун жангларни давом эттирмоқда


АҚШ ҳарбий қўмондонлиги курд ҳимоячилари Суриядаги Кобани шаҳрининг асосий қисмини назорат қилаётганини ва “Исломий давлат” жанггарилари сўнгги бир неча кун ичида олға силжишга муваффақ бўлмаётганини билдирди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби вазият ҳали ҳам мураккаблигини таъкидлаган ҳолда курдларнинг ердан, АҚШ ҳарбийларининг ҳаводан туриб берган зарбалари “Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари ҳужумларини сусайтирганини айтди.

Ироқ ҳамда Суриянинг бир қисмини эгаллаб, халифалик давлати жорий этган “Исломий давлат” жанггарилари бир неча ҳафтадан бери Суриянинг Кобани шаҳрини эгаллаш учун жанглар олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG