Линклар

logo-print

Бишкекда очлик эълон қилганлар сони етти кишига етди


Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Горький боғида очлик эълон қилганлар сони 21 октябрь куни яна тўрт кишига кўпайди.

17 октябрда Янги авлод ёшлар ҳаракатининг уч фаоли Қирғизистонда электр қуввати нархининг оширилишига қарши норозилик билдириб очлик эълон қилган эди.

Норозилар, шунингдек, энергетика соҳасидаги коррупцияга барҳам беришни, собиқ энергетика вазири Ўсмўнбек Артиқбаевни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. 21 октябрь куни очлик эълон қилганлар сафига яна тўрт киши келиб қўшилган.

Қирғизистон ҳукумати 6 кундан бери давом этаётган очлик акцияси иштирокчиларининг талабларига шу кунгача жавоб бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG