Линклар

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Human Rights Watch украин армияси обрўсини тўкишга ҳаракат қилаётган россияпараст исёнчиларнинг инсценировкасига алданиб қолган, дея баёнот тарқатди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, халқаро ташкилотнинг россияпараст исёнчиларга қарши жангларда ҳукумат қўшинлари томонидан кассетали бомбалар ишлатгани тўғрисидаги иддаоси ҳеч қандай фактлар билан далилланмаган ва фақат маҳаллий аҳолининг кўрсатмаларига асосланган.

Human Rights Watch ташкилоти 20 октябрь куни россияпараст кучларга қарши жангларда украин ҳукумат қўшинлари кассетали бомбалар қўлланганига оид ўнлаб факт қайд этилгани таъкидланган ҳисоботини эълон қилган эди.

Ҳисоботда жойларда бу бомбалар ишлатилишига ким масъул эканини аниқ айтиш мушкул бўлаётгани ҳам эътироф этилган.

Халқаро қонунчиликда аҳоли пунктларида кассетали бомбаларни қўллаш тақиқланган ва бу тақиққа амал қилмаслик уруш жиноятлари сирасига киритилади.

XS
SM
MD
LG