Линклар

Шимолий Кореяда қамоққа олинган АҚШ фуқароси озод этилди


Жефри Фоула.

Жефри Фоула.

АҚШ расмийлари Шимолий Кореяда қамоққа олинган уч нафар америкаликлардан бири Жефри Фоула озод қилинганини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мари Харф америкалик швед дипломатлари ўртамчилиги воситасида қамоқдан чиқарилганини айтди.

Фоула меҳмонхонада библиясини қолдиргани учун Шимолий Корея полицияси томонидан қамоққа олинган эди.

АҚШ айни пайтда яна икки америкалик- Мэттью Миллер ва Кениета Баенинг озод қилинишига эришмоқчи.

Шимолий Корея суди 2012 йилда Миллерни олти йилга, Баени 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

XS
SM
MD
LG