Линклар

logo-print

Конголик аёллар ҳуқуқи ҳимоячиси ва гинеколог шифокор Дени Муквеге Андрей Сахаров номидаги "Ҳур фикрлилик учун" мукофотининг 2014 йилги соҳиби бўлди.

Европарламент президенти Мартин Шульц сешанба куни мукофот соҳиби номини эълон қилар экан, Муквеге уруш пайтида оммавий тарзда зўрланган аёлларга кўмак кўрсатгани ва бу ваҳшийликка қарши курашганини таъкидлади.

Мукваге Конгода 1998 йилда асос солган касалхонасида мазкур мамлакатдаги иккинчи уруш пайтида зўрланган бир неча минг аёлни даволаган ва кунига 10тадан жарроҳлик амалиёти ўтказган.

Мукваге 2012 йилда БМТда нутқ сўзлаб, Конгода аёлларнинг оммавий зўрланишини ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг 16 йил давомида Конгодаги оммавий қатлиомларга қарши жиддий чоралар кўрмаганлигини қоралаган. Ўзига нисбатан суиқасд уюштирилгач, Мукваге Конгони тарк этган ва фақат 2013 йилда ватанига қайтган.

XS
SM
MD
LG