Линклар

logo-print

Фарғона вилоят жиноий ишлар суди беш нафар божхона ходими – Ж.Бойматов, Қ.Қодиров, М.Мўйдинов, С.Ҳасанов ва А.Тўйчиевларни порахўрликда айбдор деб топиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда хабар қилган "Ҳуқуқ" газетасига кўра, беш нафар божгир давлат фойдасига мусодара қилинган товарларни махсус дўконга топшириб, дўкон эгасидан товар нархининг ўн фоизи миқдорида пора олиб келган.

Айблов хулосасига кўра, божхоначилар сўнгги икки йил давомида жами 89 миллион 800 минг сўмни пора сифатида олишган.

Суд бу суммадаги пулни божгирлардан давлат фойдасига ундиришни ҳукм қилган.

XS
SM
MD
LG