Линклар

Грузия собиқ вазири маҳбусларни қийнаганликда айбланиб қамалди


Грузиянинг собиқ Мудофаа вазири ва собиқ Ички ишлар вазири Бачане Ахалая (ўнгда)

Грузиянинг собиқ Мудофаа вазири ва собиқ Ички ишлар вазири Бачане Ахалая (ўнгда)

Тбилиси шаҳар суди Грузиянинг собиқ Мудофаа вазири ва собиқ Ички ишлар вазири Бачане Ахалаяни етти йил аввал қилган жинояти учун 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд собиқ вазирни қамоқхонадан қочишга ҳаракат қилган маҳкумларни қийнаганликда айбдор деб топди.

Айни пайтда у ёш банкир Сандро Гирглианини ўлдирганликда айбланиб қамалган полиция ходимига қамоқхонада яхши шароит яратиб берганликда ҳам айбланган.

Бачане Ахалая собиқ президент Михаил Саакашвили ҳукмронлиги даврида унинг энг кўзга кўринган мулозимлардан бири саналган.

XS
SM
MD
LG