Линклар

Остоналик 48 ёшли Дулат Имангали Маккагача югуриб бориб, ҳаж амалларини адо қилди. Шундан сўнг у ватанига самолётда қайтиб келди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Дулат Имангали 6 июль куни Макка сари йўлга тушган. Имангалига атираулик тадбиркорлар Макка бориб-келишига етадиган миқдорда пул йиғиб беришган.

Макка сари йўлда Дулат Имангалига нотаниш одамлар ёрдам беришди: йўл кўрсатишди, меҳмон қилишди, тунаши учун уйларига киритишди. Унинг айтишича, бир пайтлар бобоси ҳам ҳажга пиёда борган.

XS
SM
MD
LG