Линклар

logo-print

Жаҳон Саломатликни сақлаш ташкилоти яқин бир нреча ой ичида Эбола вирусига қарши янги вакциналар тажрибадан ўтказилишини маълум қилди.

Иккита вакцина 2015 йилнинг январида вирус пайдо бўлган Ғарбий Африка давлатларида, яна уч вакцина эса дунёнинг бошқа ҳудудларида синовдан ўтказилади.

Эбола вирусидан жорий йилнинг ўн ойи ичида 4,5 минг одам вафот этди.

Айни пайтда Жаҳон Саломатликни сақлаш ташкилоти 2013 йилда сил касалига чалинган беморлар сони дунёда ярим миллион кишига кўпайганини маълум қилди.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, ҳозир дунёда силга чалинганлар сони 9 миллион кишини ташкил қилади, ўтган йили силга чалинган беморлардан 1,5 миллион одам вафот этган.

XS
SM
MD
LG