Линклар

logo-print

Ўзбекистон Олий Мажлиси 2015 йил бюджетини тасдиқлади


Ўзбекистон Республикаси Сенати биноси.

Ўзбекистон Республикаси Сенати биноси.

Ўзбекистон Олий Мажлиси мамлакатнинг 2015 йилга мўлжалланган бюджетини тасдиқлади.

22 октябрь куни қабул қилинган бюджетда кичик бизнес ва фермер хўжаликларидан олинадиган ягона ижтимоий тўлов миқдорини ҳозирги 25 фоиз ўрнига 15 фоиз қилиб белгилаш назарда тутилган. Келаси йилда хўжалик субъектларидан олинадиган даромад солиғи ҳозирги 8 фоиздан 7,5 фоизга, қурилиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналардан олинадиган ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилади.

2015 йилги бюджет чиқимлари Ялпи ички маҳсулотга нисбатан ижтимоий соҳага 12,8 фоиз, маорифга 7,3 фоиз, соғлиқни сақлашга 3,1 фоиз, кам таъминланган оилаларга бериладиган ижтимоий нафақаларга 1,3 фоиз миқдорида бўлинган.

Давлат бошқаруви, ҳарбий ва кучишлатар тузилмаларга ажратилган чиқимлар миқдори ҳақида эса маълумот берилмаган.

Ўзбекистон бюджетининг умумий миқдори ҳукумат тарафидан ҳеч қачон очиқланмайди. АҚШ Марказий разведка бошқармаси тахминларига кўра, Ўзбекистон бюджети 18 миллиард АҚШ долларига тенгдир.

XS
SM
MD
LG