Линклар

НАТО ва Швеция қирувчи самолётлари 22 октябрь куни Эстония чегарасини бузиб ўтган Россия разведкачи Ил-20 самолётини қўлга олиш учун ҳавога кўтарилди.

Мазкур воқеа юзасидан Россия элчиси Эстония Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.

НАТО расмийлари Ил-20 самолёти Калининграддан Дания томонга қараб учганини маълум қилди. Рус учоғини дастлаб Даниянинг F-16 қирувчилари назоратга олган. Учоқ шимол томонга парвоз қила бошлагач эса НАТОга аъзо бўлмаган Швеция ҳарбий ҳаво кучлари осмонга кўтарилган. Шундан сўнг Россия самолёти жанубга бурилиб, Эстония ҳудудида бир дақиқа парвоз қилган.

Рус ҳарбий учоқлари НАТО ва Болтиқбўйи ҳудудларига жорий йилнинг мартида Қрим Россияга қўшиб олинганидан сўнг тез-тез парвоз қила бошлади. НАТО расмийларига кўра, Россия учоқлари НАТОга аъзо давлатлар ҳудудларига яқинлашади, лекин чегарани бузиб ўтмайди.

XS
SM
MD
LG