Линклар

АҚШ етакчилигидаги ҳаво ҳужумлари Сурияда юзлаб жангарини ўлдирди


Сурияда АҚШ етакчилигидаги коалициянинг бир ойлик ҳаво ҳужумлари натижасида 533 исломчи жангари ва 32 нафар тинч фуқаро ўлдирилди.

Маркази Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотининг 23 октябрь куни маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг аксари - 464 нафари “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари бўлган. Ташкилот тарқатган хабарга кўра, Сурия бўйлаб амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида ўлдирилган жангариларнинг 57 нафари Ал-Қойдага алоқадор Ал-Нусра жабҳаси жангариларидир.

22 октябрь куни Ироқнинг яриммухтор Курдистон вилояти парламенти Пешмерға жангчиларини Суриянинг Кобани шаҳрида “ИД”га қарши курашаётган курдларга ёрдамга жўнатиш қарорини маъқуллади.

Шу ҳафта бошроида АҚШ ҳарбийлари “ИД” жангарилари Кобани шаҳрини босиб олиши таҳликаси сақланиб қолаётгани, лекин курд мудофаачилари шаҳарнинг аксар қисмини назорат қилаётганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG