Линклар

logo-print

Ўзбекистон туркман электрини Қирғизистонга ўтказишга рози бўлмаяпти


Туркманистон Қирғизистонга электр энергиясини сотиш истагини билдирмоқда, лекин Ўзбекистон уни транзит қилишга рози бўлмаяпти, дея билдирди Қирғизистон Иқтисодиёт вазири Темир Сариев.

CA-News агентлигининг хабар қилишича, вазир Сариев Норин шаҳрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масаласи бўйича штаби йиғинида, бу вазиятда Қирғизистон электр қувватини фақатгина Қозоғистондан сотиб олиши мумкин, дея таъкидлаган.

Ўтган ҳафта, 17 октябрь куни Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль ҳукумат электр энергияси ва газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилгани Туркманистонга делегация юборишини билдирган эди.

Қирғизистон энергетика ва саноат вазири вазифасини бажарётган Қуваничбек Турдбаев 16 октябрь куни Туркманистон билан музокаралар ижобий натижа билан якунланган тақдирда, Ўзбекистон билан транзит масаласини ҳал қилиш эҳтиёжи пайдо бўлади, дея таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG