Линклар

Total президенти ҳалокатидан кейин Внуково бош директори истеъфога кетди


Кристоф де Маржери инган Falcon русумидаги самолёт 20 октябрь куни кечаси ҳалокатга учради.

Кристоф де Маржери инган Falcon русумидаги самолёт 20 октябрь куни кечаси ҳалокатга учради.

Москвадаги Внуково аэропортида рўй берган ҳалокат оқибатида Франциянинг Total нефть ширкати президенти ҳалок бўлиши ортидан, бугун аэропортнинг бир неча мулозими истеъфога кетди ва яна тўрт ходими ҳибсга олинди.

Falcon русумидаги хусусий самолёт 20 октябрь куни кечаси Внуково аэропортида қор курайдиган машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида Кристоф де Маржери билан учқис экипажининг уч аъзоси ҳалок бўлди.

Тергов қўмитасининг 23 октябрь куни маълум қилишича, аэропорт ҳаво ҳаракти диспетчери, унинг бошлиғи, диспетчерлик хизмати бошлиғи ва учиш йўлагини тозаловчи хизмат бошлиғи қўлга олинган.

Айни пайтда, Внуково маъмурияти аэропорт бош директори Андрей Дьяков ва унинг ўринбосари Сергей Солнцевлар истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

Москва суди қор курайдиган машина ҳайдовчисини 21 декабргача ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Ҳайдовчи тўқнашув олдидан йўлни адаштириб қўйганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG