Линклар

Туркия ироқлик курдларнинг Кобани шаҳрига ўтишларига изн берди


Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 200 нафарга яқин ироқлик курд жангчиси Суриянинг Кобани шаҳрига Туркия ҳудуди орқали ўтишларига рухсат берилишини билдирди. Пешмерға жангчилари Кобанида “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашаётган маҳаллий курдларга кўмаклашиш учун у ерга жўнатилади.

23 октябрь куни Латвияга қилган сафари чоғида Эрдўғон Суриядаги курдларнинг Демократик бирлик партияси бунга розилик берганини баён қилди.

Суриянинг Туркия билан чегарадош Кобани шаҳрида мазкур партиянинг икки мингга яқин жангчиси “ИД” жангариларидан шаҳарни мудофаа қилмоқда.

22 октябрь куни Ироқнинг Курдистон вилояти парламенти Сурияга Пешмерға кучларини юбориш қарорини маъқуллади.

XS
SM
MD
LG