Линклар

logo-print

ФИФАнинг октябрь ойги рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 7 ўрин пастлаб, 65-поғонани эгаллади.

Умумий рейтингдаги пастлашга қарамай, Ўзбекистон Осиёнинг учинчи жамоаси номини ўзида сақлаб қолди. Қитъа рейтингининг биринчи поғонасини Эрон, иккинчи поғонасини Япония эгаллаган.

Жаҳон рейтингининг биринчи учталиги ўзгаришсиз қолди - биринчи Германия, иккинчи Аргентина ва учинчи Колумбия.

Минтaқaда эса Ўзбекистон дaдиллик билaн биринчиликни сaқлaб қолмоқдa. Бу сафар ҳам қўшни мaмлaкaтлaргa ФИФА рейтингининг биринчи юзтaлигигa кириш нaсиб этмaди - Қозоғистон 132, Тожикистон 134, Туркмaнистон 138, Қирғизистон эсa 158-чи ўриндa.

XS
SM
MD
LG