Линклар

Қашқадарёда 40 мулозимга нисбатан жиноий иш қўзғатилди


Қирқ мулозимга очилган жиноят иши яқинда якунланиб, иш судга оширилиши кутилмоқда

Қашқадарёда маҳаллий ҳокимиятнинг 9 нафар мулозимига нисбатан сохта тадбиркорларга ҳомийлик кўрсатганлик айби билан жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, Қашқадарёда айни айблов билан яна 4 нафар банкир ҳамда солиқ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларининг 27 нафар ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Хабарда қирқ мулозимнинг айнан қайси жиноятларни содир этгани очиқланмаган.

Шунингдек, жорий йилда Қашқадарёда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус тадбир натижасида 39 та яширин цех аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан 128,5 миллион сўм миқдоридаги асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар олиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG