Линклар

Яқинда Ғарбий Африкадан Нью- Йоркка қайтган америкалик врач Крэйг Спенсерда Эбола вируси аниқланди.

Бу ҳақда расмий манбаларга таяниб хабар қилган Америка матбуотига кўра, 33 яшар Спенсер "Чегaрa билмaс шифокорлaр" тaшкилоти билaн Эболa вирусигa қaрши курaшиш учун Гвинияга борган.

17 октябрь куни Нью- Йоркка қайтиб келган Спенсер жорий ҳафта чоршанба куни ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда Спенсернинг ким билан алоқада бўлгани ўрганилмоқда.

Жорий ой бошида Далласда либериялик бир эркак Эбола вирусидан вафот этди. Уни даволаган икки ҳамширага ҳам Эбола вируси юққани айтилди.

XS
SM
MD
LG